Аргентинада электрон мусиқа фестивалида номаълум гиёҳванд модда қабул қилиш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва яна 5 киши шифохонага етказилди, деб хабар бермоқда La Nacion нашри.

Барча жабрланганлар Буэнос-Айрес шифохоналарида оғир аҳволда қолмоқда.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, 2 киши фестивал ўтаётган залнинг ўзида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, барча жабрланганлар шифохоналарга юқори тана ҳарорати билан етказилган. Ёшлар нимадан заҳарлангани ҳозирча номаълум.