Артем Дзюба: Роналду ва Месси Россия чемпионатининг бир мавсумида 20тадан ортиқ гол уролмасди

Спорт 17 Апрель 2016 546

"Зенит" жамоаси ҳужумчиси, Россия терма жамоасига номзод футболчи Артем Дзюба "Спартак" жамоасига қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида дунёнинг энг яхши футболчилари бўлиб турган Криштиану Роналду ҳамда Лионель Месси Россия чемпионатида қандай натижалар қайд этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Негадир Россия чемпионатида гол уриш осон деб ўйлашади. Лекин мен ўйлайманки, Месси ва Роналду Россияга келса, бир мавсумда 20тадан ортиқ гол ура олмаган бўларди. Пермда "минус 30" даража ҳароратда ўйнаш ва Белоруковга қарши чиқиш ("Амкар" жамоаси ҳимоячиси ва сардори, питерликлар кейинги турда айнан шу жамоага қарши ўйнайди - таҳририят) осон эмас", дейди Дзюба.

Маълумот учун, Месси 2004 йилдан буён "Барселона" сафида Испания чемпионатида 342 ўйин ўтказиб, 302та гол урган. Роналду эса 2009 йилдан буён Испания чемпионатидаги 233 ўйинда 256та голга муаллифлик қилган.

"Спартак"ка қарши ўйинда (5:2) Дзюба ўзининг фаолиятидаги 101-голини урди.

Кўпроқ янгиликлар