Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи бўлади. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълумотига кўра, португалиялик мутахассис англияликлар жамоаси билан 2019 йилгача битим тузган. Келишув мавсум охирида Луи ван Гаал истеъфога чиқарилгач кучга киради.

Қайд этилишича, Моуриньо янги жамоасида бош мураббий сифатидаги илк мақсади «ПСЖ»дан Златан Ибраҳимовични трансфер қилиш бўлади.

Бундан олдинроқ, ушбу швед футболчиси «МЮ»га ўтишга тайёрлиги, лекин бунинг учун ван Гаал истеъфога чиқарилиши кераклигини айтганди.