Булунғур туманида “Тарихдан садо берувчи обод гўшалар ” шиори остида хайрия хашар акцияси ўтказилди

Жамият 17 Апрель 2016 1849

Улуғ аждодлардан мерос бўлган ва бугун юрт шон-шавкатига айланган ўлмас, табаррук, бетакрор маданий обидалар ҳар бир Ўзбекистонлик қалбида ифтихор туйғусини қўзғайди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Булунғур туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан 2016 йил 16 апрел куни Булунғур тумани Эрганакли МФЙ хухудида жойлашган “Хўжа Хофиз Меросий” зиёратгохида Булунғур туманининг бир гурух ёшлари билан “Тарихдан садо берувчи обод гўшалар ” шиори остида хайрия хашар акцияси ўтказилди.

Акция давомида ёш ҳашарчилар, куч-қуввати жўш уриб турган, миллий бурч-ифтихори балқиган, дуоталаблар томонидан 0,5 гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, Ёдгорлик ҳовлиси олдидаги жойлар тозаланди, теварак-атроф кукаламзорлаштирилди. Гуллар экилди. Дарахтлар ва тусинлар оқланди.

Партиянинг ёшларга оид вазифаларини рўёбга чиқаришда, уларни миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналаримизни эъзозлаш, тарихга қизиқтириш, тарида ўткан улуғ аждодларимизни муносиб фарзандлар бўлиб етишишлари учун муносиб шароитлар яратишда ўзининг муносиб хиссасини қўшади.

Ватанимиз худудида эътироф этиш керакки, бугунги кунда мафкуравий бағрикенглик эзгу ниятлар ва мақсадларимизни руёбга чиқаришга замин тайёрламокда. Демак, бу ғоя тинчлик, барқарорликни мустаҳкамламоқда. Зероки, халқимизнинг асосий мақсад- муддаолари миллий истиқлол ғояси асрлар давомида шаклланган улуғ бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озиқланади, юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлайди.

Бу анъаналарни ёшлар онгига сингдириб бориш ва бу борада уларнинг фаоллигини ошириш мақсадга мувофиқдир. Чунки, халқаро майдонда нуфузи тобора юксалиб бораётган мустақил Ўзбекистоннинг туб ислоҳотларидаги бош ғояси озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу эса, ўлмас эътиқодимиз сифатида қон-қонимизга, онгу шууримизга сингиб кетган мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб яшаган ва муборак илму амаллари қалбимизда чексиз эҳтиром уйғотганларнинг собитқадамлик билан жисми она заминимизга қўним топган ҳамда руҳи-поклари теварак-атрофимизда учиб юрган жойларни ҳашар йули билан ободонлаштириш, улуғларнинг фазилатлари, маданий меросини барқарор-барҳаётлаштириш аждодлар хотирасига муносиб эҳтиром кўрсатиш шарафли бурчимиздир.

ЎзМТДП Булунғур туман

Кенгаши раиси А.Шокиров

Кўпроқ янгиликлар