Россия президенти Владимир Путинга 14 апрелда "жонли мулоқот" вақтида берилган саволлар аввалдан тайёрланмаган, деб айтди Путин матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Барчаси саҳналаштирилгани ҳақидаги танбеҳлар мутлақ ўринсиз. "Жонли мулоқот" боришининг ўзи президентнинг бошловчилар таклиф қилаётган саволларидан норози бўлганини кўрсатди. Унинг ўзи кўраётган маълумотни таҳлил қилади. У унга айни вақтда қизиқ бўлган нарса ҳақида сўраган", деб айтди Песков.

Песковнинг таъкидлашича, одамлар билан президентга қандай савол беришларини исташлари ҳақида суҳбатлашган журналистлар ўтирган жойлардаги саволларгина батафсил текширилган.

14 апрелда Путин билан ўтган "жонли мулоқот" 14-марта бўлиб ўтди. Мулоқот 3 соат 40 дақиқа давом этган. Шу вақт ичида Путин 80 та саволга жавоб берган.