Эквадор қирғоқлари яқинида кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзила кучи 7,8 баллни ташкил этган.

Маълум қилинишича, бу ер силкиниши ўчоғи Муисне шаҳридан 27 км жануби-шарқда бўлган. Зилзила ўчоғи чуқурлиги 19,2 км.