17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда юз берган кучли зилзила оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эквадор вице-президенти Хорхе Гласага иқтибос келтирган ҳолда ABC телеканали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, зилзила кучи 7,8 магнитудани ташкил қилган ҳамда UTC (Бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақти) бўйича соат 23:58 да (Тошкент вақти билан 04:28 да) юз берган. Зилзила маркази Муисне аҳоли пунктидан жанубга томон 28 км узоқликда, ўчоғи эса 19 км чуқурликда бўлган.

Зилзила оқибатида пойтахт Киото қисман электр таъминотисиз қолган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида кўплаб бинолар вайрон бўлган. Цунамидан огоҳлантириш Тинч океани маркази цунами вужудга келиши хавфидан огоҳлантирган. Бироқ ҳозирча денгиз сатҳининг соҳилбўйи чизиғи бўйлаб ўзгариши кузатилмаяпти.