Эквадордаги зилзила қурбонлари 41 нафарни ташкил қилмоқда

Жаҳон 17 Апрель 2016 366

17 апрелга ўтар кечаси Эквадорнинг Тинч океани билан туташган қирғоқлари яқинида 7,8 балли зилзила юз бериши натижасида қурбон бўлганлар сони 41 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Хорхе Гласага асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Вице-президентнинг қайд этишига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Гласанинг таъкидлашича, бу зилзила 1979 йилдан буён энг кучлиси бўлди. Бу ер силкиниши туфайли мамлакат ғарбидаги ҳудудлар, айниқса Гуаякиль шаҳри катта талофат кўрган. Ҳукумат аҳолини хавфли ҳудудлардан кетишга чақирмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат президенти Рафаэль Корреа бу фожиа туфайли Италиядаги ташрифини тўхтатиб, ватанига қайтган.

Зилзила 17 апрелга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 23:58да (Тошкент вақти билан 17 апрель, соат 04:58да) содир бўлди. Зилзила маркази Муинсе шаҳарчасидан 28 км жануби-шарқда бўлган, унинг чуқурлиги 20,2 км.

Мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар