Эквадордаги зилзила қурбонлари сони 233 нафарга етди

Жаҳон 17 Апрель 2016 377

Эквадордаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 233 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Рафаэль Корреа маълум қилди.

Аввалроқ 77 киши ҳалок бўлгани ва 600 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Зилзила марказига яқин бўлган Педерналес шаҳри мэри "бир бутун шаҳар"нинг вайрон бўлганини айтган. Зилзила марказидан 300 км узоқликда бўлган Гуаякиле шаҳридаги кўприк қулаган. Пойтахт Китода электр таъминот ва телефон алоқаси издан чиққан, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Жабрланган ҳудудларга 10 минг ҳарбий ва 3,5 минг полициячи жўнатилган.

17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила юз берди. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази соҳилбўйидаги Муисне шаҳридан 27 км узоқликда соҳилбўйида жойлашган бўлган. Мамлакатнинг 6 та вилоятида фавқулодда вазият тартиби киритилди.

Кўпроқ янгиликлар