Эрон раҳбарияти нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиб қўйиш лойиҳасига қарши эмас

Иқтисодиёт 17 Апрель 2016 712

Эрон ҳукумати нефть ишлаб чиқариш ҳажмини октябрь ойигача 2016 йил январдаги даражада сақлаб туриш бўйича битим лойиҳасини маъқуллайди. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Бижан Намдар Занганега асосланиб, «Интерфакс» хабар тарқатган.

Ўз навбатида, вазир Эрон нефть бозоридаги улушини ҳам январь ҳолатида сақлаб қолмоқчилигини билдирган.

Унинг айтишича, бу қадам Эрон учун "ўзига санкция қўллаш" ҳисобланади.

Шунингдек, Эрон Европага кунига 700 минг баррель нефть етказиб бериш бўйича шартнома тузганини маълум қилган.

Бундан олдинроқ, Reuters агентлиги Эрон нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг Доҳадаги учрашувида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берганди.

17 апрель кунининг иккинчи ярмида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ОПЕК (нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) мамлакатлари ва ташкилотга кирмайдиган ишлаб чиқарувчилар ўртасида учрашув ўтказилади. Унда нефть нархини барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинади.

Доҳадаги битим лойиҳаси нефть қазиб чиқариш даражасини октябргача музлатиб қўйишни таклиф қилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар