Германияда ҳинд тўйида портловчи қурилма портлатилди

Жаҳон 17 Апрель 2016 487

Германия ғарбидаги Эссен шаҳрида ҳиндлар яшайдиган жамоатда 16 апрелда портлаш юз берди. Spiegel нашрининг маълум қилишича, портлаш оқибатида бир неча киши жароҳат олган, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Нохуш воқеа никоҳ тўйи ўтаётган ибодатхонада юз берган. Соат 19:00 ларга яқин ибодатхонага тўй ўтаётган пайт ниқобдаги бир киши кириб, портловчи моддани улоқтириб, қочиб кетган. Портлаш оқибатида ибодатхона биносига жиддий шикаст етган.

Таъкидланишича, портлаш вақтида тўйнинг асосий қисми якунига етиб, тўйда иштирок этаётган кўпчилик қўшни залга ўтишган бўлган. "Агар жиноятчи бомбани бироз олдинроқ отганда, жабрланганлар сони анчагина кўпроқ бўларди", деб воқеа гувоҳларидан бирининг сўзларини келтириб ўтди Bild нашри. Гувоҳнинг айтишича, тўйга 200 га яқин киши, жумладан болалар ҳам келган.

Жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Гувоҳларнинг айтишича, ибодатхона яқинида қора йўлтанламас автомобиль пайқалган.

Бироздан кейин полиция гувоҳларнинг кўрсатмаларига мос келувчи қора автомобилни аниқлаган. Унинг ичида 3 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳибсга олинган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар