Истанбул марказида автобус портлади

Жаҳон 17 Апрель 2016 732

Туркиянинг Истанбул шаҳри марказида Топкапи тумани бекатидаги автобус ёниб кетди, деб хабар беради Hurriyet.

Қайд этилишича, ёнғин туфайли бекат яқинидаги ҳудуд беркитилган. Бундан ташқари, воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, автобус ёнаётган чоғида жуда қаттиқ портлаш овозини эшитишган.

Айни дамда, ҳалокат оқибатида қурбон бўлганлар ва жабр кўрганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Автобус у вақтда йўналиш бўйлаб ҳаракатни амалга оширмаган бўлиб, унинг ичида ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.

Воқеа жойига полиция ва ўт ўчириш ходимлари етиб келишган. Қутқарувчилар эса ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган.

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ёнғин автобус ичидаги портлаш туфайли содир бўлган. Бироқ бу хабар ҳали ўз тасдиғини топмади.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8381 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 41901 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67278 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41056 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147294 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39905 Lifestyle
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1241 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2139 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар