Италия Эронда иккита тезюрар темир йўл қуради

Жаҳон 17 Апрель 2016 448

Италиянинг ITINERA компанияси Эронда 4 млрд долларга иккита тезюрар темир йўл қуради. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.

"Италия Эронда темир йўл қуришга 4 млрд инвестиция қилишга рози бўлди. Қурилиш ҳақидаги келишув Теҳронда Италиянинг ITINERA компанияси ва Эроннинг бу соҳадаги иккита етакчи компанияси ўртасида имзоланди", дейилмоқда хабарда.

ITINERA расмий вакили Пино Арлачининг айтишича, айни вақтда инвестицион, суғурта ва банк масалалари устида ишланмоқда. Ўзаро ҳисоб-китоблар еврода амалга оширилади.

Эрон темир йўллари ташкилотининг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Аббос Назарийнинг айтишича, гап Кум-Арақ ва Теҳрон-Хамадан тезюрар темир йўллари қурилиши ҳақида кетмоқда. Назарийнинг қўшимча қилишича, кредитнинг суғурталанишини Италия давлат экспорт-кредит агентлиги SACE таъминлайди. Бу акционерлик жамияти Теҳрон ва Рим ўртасидаги битимларни чекланмаган миқдорда суғурталашни таъминлашга тайёрлигини билдирди, деб таъкидлаб ўтди Fars агентлиги.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар