Жанубий Африка Республикасидаги ҳукмрон Африка миллий конгресси (АМК)нинг 11 аъзоси автобуснинг автоҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлди. Яна 59 киши жароҳат олган. Автобусдагилар сайловди митингидан қайтаётган бўлишган.

Тез ёрдам хизматининг маълум қилишича, жароҳатланганлардан 21 нафарининг аҳволи оғир.

Автобус йўлдан чиқиб кетиб, тўнтарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаби аниқланмаган.

Партиянинг 40 мингга яқин тарафдорлари Порт-Элизабет шаҳридаги стадионга партиянинг августдаги маҳаллий сайловлар олдидан сайловолди дастурини эшитгани келганлар. Бу дастурни ЖАР ва партия президенти Жейкоб Зума ўқиб эшиттирган.

"АМК партия бўйича сафдошлари бўлган автобус Эркин давлат вилоятида ЙТҲга учраганини чуқур афсусланиш билан билди", дейилмоқда АМК баёнотида.

ЖАР Йўл ҳаракати корпорацияси маълумотларига кўра, ЖАРда ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаларида 4500 га яқин одам ҳалок бўлган.