Клаудио Раньери: «Бизнинг вазифамиз бажарилган. Турнирни тарк этмадик»

Спорт 17 Апрель 2016 405

АПЛ чемпионлигига асосий даъвогар бўлиб турган «Лестер» жамоасининг бош мураббийи Клаудио Раньери жамоа ўйини ҳақида яна бир марта камтарлик билан фикр билдириб ўтди.

«Ҳозир биз табассум қилишимиз ва ўз ўйинимизни давом эттиришимиз мумкин. Чунки, вазифамиз бажарилди. Биз энди турнирни тарк этишдан қутилиб қолганмиз.

Бу мўъжиза. Биз ўзимизни хотиржам ва хавфсиз ҳис қилмоқдамиз. Эслаб кўринг, биринчи тур олдидан Раньери мавсум давомида ишдан бўшатилишга номзод бўлган мураббийлар орасида биринчи бўлиб турарди, энди эса «Лестер» – турнир жадвалида биринчи ўринда. Мен мавсум бошидаги муносабатни жуда яхши эслайман.

Мен жамоамга қарайман ва футболчиларнинг характери ҳамиша ҳозиргидек бўлиб қолишини истайман.

Ҳаётда ҳамиша қуёш чарақлаб турмайди. Баъзида ҳаво ёмонлашади, шундай вақтда бирлашиб керак», – дейди Раньери.

«Лестер» энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 7 очко ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. Жамоа кейинги 5та турдан 3тасида ғалаба қозонса мавсум чемпиони бўлади.

Жамоа бугун, 17 апрель куни 33-тур доирасида «Вест Ҳэм»ни қабул қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар