Кувайтдаги нефть саноати соҳасида ишловчи ходимларнинг иш ташлаш ўтказиши туфайли қазиб олинаётган кунлик нефть маҳсулоти миқдори 60 фоизга камайган. Бу ҳақда Bloomberg хабар тарқатди.

Қайд этилишича, намойишларда 7 мингдан ортиқ киши иштирок этган, улар кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 1,1 млн баррелга тушириш бўйича битимга қарши чиқишмоқда.

Хабар қилинишича, нефтчиларнинг норозиликларига ҳукуматнинг иш ҳақларини қисқартириш ҳамда ижтимоий пакетларни камайтириш режаси сабаб бўлди.