Ла-Лига, 33-тур. «Сельта» «Бетис» билан дуранг ўйнади ва бошқа натижалар

Спорт 17 Апрель 2016 378

Испания примерасининг 33-турида «Реал» «Хетафе» майдонига сафар қилиб, 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

«Сельта» – «Бетис»
Мавсум давомида турли даврларда турли даражада ўйинлар намойиш этган «Сельта» бу турда дуранг ўйнади. Кучли тўртликка кириш имкониятидан узоқлашаётган жамоа «Бетис»га қарши ўйиндаги 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин 53 очко билан бешинчи ўринда. «Бетис» эса 38 очко тўплаб, 12-ўринда қолмоқда.

«Сельта» – «Бетис» 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 24 Ндиайе, 1:1 – 78 Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Рубен Кастро (32), Себальос (56), Кабраль (59), Кастро (72), Эрнандес (78), Сехудо (82), Орельяна (89).

«Эйбар» – «Реал Сосьедад»
«Эйбар» «Реал Сосьедад»ни 2:1 ҳисобида енгиб, 41 очко билан 10-ўринга кўтарилди. «Реал Сосьедад» ҳам шунча очко билан 9-ўринда жойлашган.

«Эйбар» – «Реал Сосьедад» 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Сурутуса, 1:1 – 32 Энрик, 2:1 – 58 Эскаланте.
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (69), Жунка (73), Рамис (89), Мартинес (90), Гранеро (90), Рульи (90).

«Леванте» — «Эспаньол»
Мазкур турда «Леванте» ҳам ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйди. Жамоа «Эспаньол»га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қучди.

«Леванте» — «Эспаньол» 2:1 (1:1)
Голлар: Эрнан Перес, 7 (0:1). Жузеппе Росси, 23 (1:1). Карл Межани, 66 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Дейверсон (13), Лерма (39), Хуанфран (72), Верса (78), Куэро (82).

«Лас-Пальмас» – «Спортинг Хихон»
Лас-пальмасликлар хихонликлар билан учрашувда муроса кўчасини танлашди. Жамоа 40 очко билан 11-ўринда кетмоқда. Хихонликлар эса хавфли зонада 29 очко ва 18-ўрин.

«Лас-Пальмас» – «Спортинг Хихон» 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 3 Бигас, 1:1 – 48 Джони.
Огоҳлантиришлар: Перес (2), Лемос (12), Маскарель (35), Жони (50), Хорхе Мере (55), Виера (67), Лопес (79).

Шу тариқа, лигада жон сақлаб қолиш илинжида бўлган клубларнинг ҳар учаласи: «Спортинг», «Леванте» ва «Хетафе» 28 тадан очкога эга бўлиб олди. Битта ўрин олдиндаги «Гранада» ҳисобида 30 очко бор.

33-турнинг биринчи кун ўйинларидан кейин «Реал» 75 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. «Атлетико» ҳамда «Барселона» клублари ўз учрашувларини 17 апрель санасида ўтказади. Мадридликлар ўз майдонида пойтахтнинг яна бир жамоаси «Гранада»ни қабул қилади, «Барселона» эса «Валенсия» билан ўйнайди. Бугун шунингдек, «Малага» — «Атлетик», «Севилья» — «Депортиво» ҳамда «Райо Вальекано» — «Вильярреал» учрашувлари бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар