«Лестер» жамоасининг германиялик ҳимоячиси Кристиан Фукс ўз жамоасининг жорий мавсумдаги ўйинлари бўйича фикр билдириб ўтди.

«Биз ҳеч қачон мақсадимиз чемпионатда ғолиб чиқиш экани ҳақида гапириб, калондимоғлиқ қилмадик.

Одамлар биз ҳақимизда жуда кўп гапиришди аммо бизга бу салбий таъсир кўрсатмади. Кўпчилик мавсум аввалида бизнинг қуйи лигага қулашимиз ҳақида гапирди.

Биласизми, биз Астерикс ва Обеликсга (немис халқ эртаги қаҳрамонлари - таҳририят) ўхшаймиз. Биз ўз уйчамизда эдик ва ташқарида ким борлигига эътибор қаратмадик. Ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмасдан курашавердик, курашавердик ва кучайиб бордик.

Клаудио бу ишда асосий вазифани бажарди. У ҳамиша шундай дерди: «Кейинги ўйин, кейинги ўйин, кейинги ўйин», – дейди Фукс.

Айни вақтда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Лестер» муддатидан олдин Англия чемпиони бўлиши учун сўнгги 5 турдан 3тасида ғалаба қозонса кифоя қилади. Бугун жамоа «Вест Ҳэм»га қарши майдонга тушади.