Лондонда Кэмерон ҳукуматига қарши намойиш бўлиб ўтди

Жаҳон 17 Апрель 2016 339

16 апрель куни Лондон шаҳри марказида минглаб британияликлар ҳукумат сиёсатига қарши намойишга чиқишди. BBC нашри хабарига кўра, намойишчилар ҳукуматнинг харажатларни тежаш борасидаги чораларига қарши чиқишган.

Намойишчилар шаҳар марказидаги Трафальгар майдонига йиғилишган. Улар соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий таъминот соҳаларини молиявий таъминоти қисқартирилишига қарши чиқишган.

Ҳукумат тежаш чоралари, бюджет етишмовчилигини камайтириш ва таълим ва соғлиқни сақлаш ҳамда миллий хавфсизликни талаб даражасида ушлаб туриш учун эканлигини таъкидлаган.

Ҳукумат ижтимоий харажатларни 2020 йил – парламент фаолият муддати якунлангунга қадар 12 млрд фунтга (қарийб 17 млрд доллар) қисқартиришни режалаштирган эди. Аммо ижтимоий таъминотни қисқартириш режаси меҳнат ва пенсия вазири Иэн Дункан Смит истеъфосидан сўнг бекор қилинган.

Улар мамлакат бош вазири Дэвид Кэмероннинг истеъфосини талаб қилишган.

Намойиш Кэмероннинг қариндошлари "Панама можаролари"га алоқадорлиги маълум бўлишидан аввалроқ режалаштирилгани айтилган.

Лекин, намойиш ташкилотчиларидан бўлган "Миллий Ассамблея" ҳаракати вакилининг фикрича, "Панама можаролари" туфайли ҳукуматга ишонч йўқолган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар