Масжиди Набавийнинг собиқ имоми Муҳаммад Айюб Қори вафот этди

Жаҳон 17 Апрель 2016 1303

Масжиди Набавийнинг собиқ имоми, ўзининг қўнғироқ овози, бетакрор қироатлари билан бутун Ислом оламида машҳур бўлган қори Муҳаммад ибн Муҳаммад Юсуф бугун – ҳижрий 1437 йил 9 ражаб, милодий 2016 йил 16 апрель куни бомдод намозидан кейин Мадинаи Мунавварада вафот этди. Жанозаси пешиндан кейин Масжиди Набавийда ўқилиб, «Бақиъ» қабристонига дафн қилиниши оила аъзолари тарафидан маълум қилинган.

Муҳаммад Айюб 1372/1952 санада Маккаи Мукаррамада таваллуд топган. Ёшлигидан Қуръонни ёдлашга уриниб, 12 ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишди. Кейин Мадинага бориб, ўрта мактабни битирди ва институтда ўқиб, ҳиж. 1396 йили Ислом университетига шариат факультетига ўқишга кирди. У шу ерда магистратурани битириб, шу ерда тафсир, қироат илмларидан таълим берди.

Шайх Муҳаммад Айюб 1410–1417 йилларда Масжиди Набавийда имомлик қилди. У илк имом бўлиб сайланган йили Рамазонда бир ўзи хатм қилиб берди. Кейин Қубо масжидида таровеҳда хатм қилиб берадиган бўлди. 1403 йилдан «Абдуллоҳ Ҳусайний» масжидида имомлик қилиб, шу ерда 23 йил хизмат кўрсатди. У ердан кейин «Аҳмад ибн Ҳанбал» масжидида хатибликка ишга ўтди. 1436 йилнинг Рамазонида Салмон ибн Абдулазизнинг буйруғи билан Масжиди Набавийга яна имом этиб тайинланган эди. Аллоҳ Ўз раҳматига олган бўлсин. Шайх Муҳаммад Айюб бутун Ислом оламида энг машҳур қорилардан бири ҳисобланади. Малайзия, Индонезия, Покистон, Туркия ва бошқа мамлакатларда араб тилидан махсус тўгаракларда дарс берар эди. Британиядаги Ислом университетитининг таклифи билан у ердаги жомеъда Рамазонда таровеҳда хатм қилиб берган. Унинг «Подшоҳ Фаҳд матбаа­нашрёти»да ёзилган таровеҳдаги ва студиядаги тўлиқ хатми бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Муҳаммад Айюб қоридан 5 ўғил, 2 қиз қолди. Барчалари Қуръон ҳофизларидан ва жамиятнинг турли соҳаларида ўқиб, хизмат қилишади.

Аллоҳ у кишига ўқиган Қуръонларини ҳамроҳ ва шафоатчи қилсин, охиратларини обод айласин!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар