ОПЕК бош котиби нефть бозоридаги инқироз ўз якунига етаётганини тахмин қилди

Иқтисодиёт 17 Апрель 2016 594

Нефть нархининг юқорилаши 20 ой давом этган нефть бозоридаги нархларнинг қулаши эҳтимол ўз якунига етаётгани ҳақида тахмин қилишга асос бўлади. Бу ҳақда ОПЕК бош котиби Абдулла ал-Бадрийнинг Халқаро валюта жамғармасига берган баёнотида айтилди.

Ал-Бадрийнинг айтишича, бу ҳолат нефтнинг меъёридан ортиқ ишлаб чиқарилишини қисқартиришга қаратилган умумжаҳон саъй-ҳаракатлари ортида юз берди. Ал-Бадрий нефть нархларига ижобий таъсир қилувчи омил қаторида АҚШдаги бурғилаш қурилмаларининг қисқаришини айтиб ўтди, бу эса АҚШда нефть қазиб олишнинг камайишига олиб келди.

ОПЕКнинг баҳолашича, 2016 йилда нефтга жаҳон талаби кунига 1,25 млн баррелга ошади. ОПЕКнинг фикрича, ОПЕК нефтига талаб кунига 1,8 млн баррелга ошади, ОПЕКка кирмайдиган давлатлардан нефть етказиш миқдори кунига 700 минг баррелга қисқаради.

17 апрелда Қатар пойтахти Доҳада Эрон ва Ливиядан ташқари, ОПЕКнинг барча иштирокчилари ҳамда Россия, Мексика, Колумбия, Уммон, Қозоғистон ва Озарбайжон вакиллари учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу учрашувдаги асосий мавзу нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўлмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, музокараларнинг натижаларидан қатъий назар, улар нефть етказиш ҳажмига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Bank of America Merill Lynch ва Saxo Bank экспертларининг фикрича, агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, нефть нархи ҳозирдаги 43 доллардан 30-35 долларгача тушиб кетиши мумкин.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар