Россия чемпионати 24-турининг марказий учрашувларидан бирида "Зенит" "Спартак" устидан ғалабага эришди. Учрашув 16 апрелда Санкт-Петербургдаги "Петровский" стадионида бўлиб ўтди ва "Зенит"нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларни "Зенит" таркибида Витсель (15-дақ.), Халк (46-дақ.), Дзюба (65-дақ.), Маурисио (73-дақ.), Гарсия (87-дақ.), "Спартак" таркибида эса Попов (10-дақ.) ва Глушаков (21-дақ.) киритди.

Зенит (Санкт-Петербург) – Спартак (Москва) – 5:2
Голлар: Попов, 10 (0:1); Витсель, 15 (1:1); Глушаков, 21 (1:2); Халк, 46 (2:2); Дзюба, 65 (3:2); Маурисио, 73 (4:2); Гарсия, 87 (5:2).
Четлатиш: Макеев, 78 (Спартак).

"Зенит" 5 ўйин кетма-кет ғалабага эришиб, мусобақа жадвалининг 2-ўринига (46 очко) кўтарилиб олди, "Спартак" эса 37 очко билан 7-ўринда қолди.

Шу куни ўтказилган яна бир учрашувда "Локомотив" ва "ЦСКА" учрашди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Голларни Чорлука (Локомотив, 22-дақ.) ва Оланаре (ЦСКА, 84-дақ.) киритдилар.

"ЦСКА" ҳозирча "Зенит"дан бир очко фарқ билан пешқадамликни ушлаб турибди.

Россия Премьер-Лигаси. 24- тур
Локомотив – ЦСКА – 1:1
Голлар: Чорлука, 22 (1:0); Оланаре, 84 (1:1).