Саудия Арабистони ОПЕКнинг барча аъзолари, хусусан Эроннинг нефть қазиб олиш ва ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг 17 апрель кунги йиғилишида иштирок этишини талаб қилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Ар-Риёд бундан олдинроқ нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш ғоясига қарши чиқаётган Эроннинг бу музокараларда иштирок этишини шарт эмас деб ҳисоблаганди.

"Бугун эрталаб Саудия Арабистони ўз позициясини ўзгартирлию Бу давлат музокараларда ОПЕКнинг барча аъзолари иштирок этишини истади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да (Тошкент вақти билан соат 17:00) Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ОПЕК (нефтни экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) мамлакатлари ва ташкилотга кирмайдиган ишлаб чиқарувчилар ўртасида учрашув бошланди.

Бу учрашув аввал белгиланганидан 6,5 соат кеч бошланди.

Бундан олдинроқ, Reuters агентлиги Эрон нефть ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг Доҳадаги учрашувида иштирок этмаслиги ҳақида хабар берганди.

Кейинроқ, Эрон ҳукумати нефть ишлаб чиқариш ҳажмини октябрь ойигача 2016 йил январдаги даражада сақлаб туриш бўйича битим лойиҳасини маъқуллаши маълум қилинди.

Музокараларнинг бошланиши кечикиши Эроннинг ўз делегациясини юборишини кутиш билан боғлиқ бўлгани тахмин қилинмоқда.