16 апрелда Саудия Арабистонидаги нефть-кимё заводи чиққан ёнғин оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги маълум қилди.

"Ёнғин маҳаллий вақт билан 11:40 да Аш-Шарқия вилоятидаги Jubail United Petrochemical Company компанияси заводларидан бирида мунтазам техник хизмат кўрсатиш вақтида содир бўлди", деб таъкидланди агентликда. Агентликда, шунингдек, ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилгани қўшимча қилинди. "Қуюқ тутун туфайли 12 киши ҳалок бўлди, 11 киши жиддий жароҳат олди", дейилмоқда хабарда.

Нохуш воқеа сабаблари маълум қилинмаган.