Сербиядаги футбол учрашуви фанатларнинг полиция билан тўқнашуви билан якунланди

Спорт 17 Апрель 2016 522

Белграднинг "Црвена Звезда" ва "Партизан" клублари ўртасидаги футбол учрашуви фанатларнинг полиция билан тўқнашуви билан якунланди. Бу ҳақда 17 апрелда "Бомбардир" портали хабар берди.

Портал маълумотларига кўра, мухлислар ўртасидаги тўқнашув учрашувдан олдин ҳам, ўйин вақтида ҳам содир бўлди. Стадиондаги тартибсизликлар полициячилар тўқмоқ ва кўзни ачиштирувчи газли баллончалар билан "Црвена Звезда" фанатлари жойлашган трибунага кириб боргандан кейин бошланган. Мухлислар файерлар ёқишни ва полициячиларга ўриндиқлар отишни бошлашган.

Тўқнашувларда мухлислар ҳам, полициячилар ҳам жароҳат олди. Жароҳатланганларнинг аниқ сони маълум қилинмади.

Учрашув 16 апрелда бўлиб ўтиб, 1:1 ҳисоби билан якунланди. 31-турдан кейин "Црвена Звезда" Сербия чемпионатида етакчилик қилмоқда, "Партизан" эса 3-ўринни эгалламоқда. Ушбу клублар ўртасидаги учрашувлар мамлакат футбол мухлислари учун энг интригаларга бой қарама-қаршилик ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30596 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16773 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66070 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57472 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 1161 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 1880 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2025 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 539 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар