Шифокорнинг чинакам мўъжиза ҳақидаги ҳикояси

Жамият 17 Апрель 2016 689

Атоқли шифокор-кардиолог, академик Владимир Андреевич Алмазовнинг хонасида шиша идиш ичида спиртланган юрак бор эди. Ҳар бир талаба бу юрак тарихи ҳақида билар эди.

Алмазов ўтган асрнинг 50-йилларида, Биринчи тиббиёт олийгоҳининг 4-босқич талабаси бўлган чоғида институт шифохонасига ўткир септик эндокардитга чилинган қиз ташриф буюради. Бу жуда ҳам қўрқинчли касаллик тури бўлиб, у ҳозирда ҳам кўплаб ўлимларга сабаб бўлмоқда.

Қизнинг яшаб кетишига ишонч қолмаган эди, унинг ҳарорати 40 даражада бўлиб, юрак уришдан тўхташ арафасида эди. Қизни алоҳида натижаларсиз етакчи профессорлар ва малака ўтаётган талабалар текшириб кўришади. Амалиётчилар орасида Владимир Алмазовнинг курсдоши бўлган маҳоратли ва эътиборли талаба ҳам бор эди.

У эндокардитга революцион даво услубини ўйлаб топмади, йигит шунчаки қизни севиб қолди: бемор қиз жуда гўзал эди. Талаба йигит ҳар куни қиздан хабар олгани хонасига кирар, унга гуллар келтирар эди. Ўлим арафасида турган қиз ҳам уни севиб қолди. Шундан сўнг, у кундан-кунга секин-асталик билан тузала бошлади.

Улар турмуш қуришди, фарзандли бўлишди, уларнинг кумуш тўйлари (турмуш қуришганининг 25 йиллиги) маросимига қизни даволашга ёрдам берган шифокорларни таклиф қилишди.

Бироқ орадан анча йиллар ўтганидан сўнг, бу аёл вафот этди. У ўз юрагини Биринчи тиббиёт институти тасарруфига қолдиришни васият қилди.

Токи инсонлар доимо ёдда тутишсин: хаста юракни севиб қолган инсон юраги билан даволаш мумкин...

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар