WhatsApp, Facebook, Telegram’даги хабарларни дўстларга билдирмасдан ўқиш усули

Технология 17 Апрель 2016 1854

Смартфонлар даврида шахсий ҳаёт кечириш қийинлашиб бормоқда. Ҳаттоки, Facebook Messenger’дан то WhatsApp’гача дўстларингизга уларнинг хабарларини кўрганингиз ҳақида ҳисобот етиб боради.

Кўпчилик бунинг олдини олишнинг иложи йўқ деб ўйласа керак? Аммо, ундай эмас.

Қуйида қандай қилиб машҳур мулоқот дастурларида юқоридаги функцияни ўчириш мумкинлигини айтилади.

Биринчидан, агар фойдаланувчининг хоҳламаган инсонидан хабар келса, дастур дарҳол очилмайди. Барча Wi-Fi ва мобиль сигналларни ўчирувчи “Парвоз режим”и ёқилади.

Иккинчидан, бу режим ёқилганидан сўнг, фойдаланувчи дастурни очиб, хабарни юборган инсонга билдирмасдан ўқиб кўриши мумкин ва юборган шахснинг дастурида “кўк таёқча”лар (хабар ўқилганини билдирувчи белги) пайдо бўлмайди.

Учинчидан, дастур фойдаланувчи томонидан бутунлай ёпилиши зарур ва “Парвоз режим”идан ҳам чиқиш мумкин.

Шу қадамлар амалга оширилганидан сўнг, хабарларни юборган шахс уларнинг ўқилганини билмайди. Фақат қабул қилувчи онлайн бўлганда уларни очиб ўқимаса бўлди.

Messages/iMessages мобиль дастури фойдаланувчилари учун қўлланма:

iMessage дастурида фойдаланувчи ёқтирмаган шахсларнинг хабарини ўқилганлигини билдирмаслик учун “Send Read Receipts” функциясини “ўчириш” зарур.

iOS платформасида буни амалга ошириш учун “Settings” бўлимига кирасиз, сўнг “Messages” менюсига кириб, “Send Read Receipts” тугмасини ўчирасиз.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5825 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6747 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21798 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50389 Жамият
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 82 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 303 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 191 Жаҳон
АҚШда қуёш тутилишини томоша қилаётганларни автомобиль босиб кетди
08:06 1092 Жамият
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 347 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 260 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар