Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги мактабларнинг бирида 493 нафар ўқувчи номаълум моддадан заҳарланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) орқали хабар тарқатилган.

Телеканал маълумотига кўра, воқеа Чанчжоу шаҳрида юз берган. Хабар қилинишича, хорижий тиллар ўргатиладиган маҳаллий мактаб бошқа бинога кўчирилгач ўқувчиларда турлича заҳарланиш белгилари кузатилган.

Ўқувчиларнинг териларида яллиғланишлар, қон қуюқлашиши, лимфома ва лейкемия қайд этилган.

Мутахассислар ўқув биноси жойлашган тумандаги грунт сувлар ва ҳавода заҳарли ифлосланишни қайд этишган. Телеканалда айтилишича, бу ҳудудда аввал кимёвий завод бор эди.