Японияда 3 кун ичида 388 та зилзила содир бўлди

Жаҳон 17 Апрель 2016 530

Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кюсю оролида охирги 3 кун ичида 388 та зилзила юз берди. Бу ҳақда 17 апрелда Япония миллий метеорологик бошқармаси маълум қилди.

Улар орасида энг кучлиси 7,3 ва 7,1 магнитудали зилзилалар бўлди.

Охирги маълумотларга кўра, бу кунлар ичида табиий офат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан кўпроқ киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарда қолмоқда.

Ўтган кеча Кумамото префектурасида кучли шамоллар билан кечган кучли ёмғир ёғиб  ўтди. Бу эса ҳудуддаги қутқарув ишларини анча мураккаблаштирди. Миллий мудофаа кучлари аскарлари, полиция ва ўт ўчириш бошқармаси ходимлари бедарак йўқолганларни топиш умидида вайроналарни тозалашмоқда. Қутқарув операциясида умумий ҳисобда 30 минг одам иштирок этмоқда.

Маҳаллий сейсмологлар ер ости силкинишлари яна камида бир ҳафта давом этиши ва янги кучли зилзила юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Кумамото префектурасида шаҳар транспорти қатнови деярли тўхтатилган. Барча автомобиль магистраллари ёпилган.

Кумамото ва Оита префектураларининг 240 мингдан кўпроқ аҳолиси махсус марказлар, мактаблар ва муниципал биноларда жойлаштирилганлар. Кумамотода деярли 80 мингта турар жой биноси электр таъминотисиз қолмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47526 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7694 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18854 Ўзбекистон
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 396 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 814 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 634 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 595 Спорт
1 сентябрда Ерга улкан астероид яқинлашади 
18:45 2058 Жаҳон
Эрдўған ГФРдаги туркияликларни Меркель ва Шульцга овоз бермасликка чақирди
18:40 788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар