15 апрелда япониялик балиқчилар рекорд даражадаги ўлчамга эга катта оғизли акулани тутиб, уни қирғоққа етказишга муваффақ бўлишди. Акуланинг узунлиги 5 метрга етган, деб хабар бермоқда 7News нашри.

Бу акула тури 100-120 метр чуқурликда яшайди ва тунги пайт 10-15 метр чуқурликдаги юзага кўтарилиши мумкин. Улар оғизларини очган ҳолда сузишади ва шу тариқа планктонлар билан озиқаланишади.

Рекорд даражадаги ўлчамга эга бўлган акуланинг оғирлиги бир тоннадан кўпроқни ташкил қилган. Акулани балиқчилардан ресторан сотиб олди.

Бу турдаги акуланинг максимал ўлчами 5 метрга етади ва 100 йилгача умр кўради.