Японияда зилзила туфайли одамлар ёмғир остида тунашди

Жаҳон 17 Апрель 2016 468

Япониянинг минглаб аҳолиси мамлакат жануби-шарқидаги Кюсю оролида юз берган 2та кучли зилзиладан кейин тунни совуқда ва ёмғир остида ўтказишган.

Японияда 14-16 апрель кунлари давомида 388 марта ер қимирлади. Улар орасида энг кучлиси 7,3 ва 7,1 магнитудали зилзилалар бўлди.

Кумамото ва Оита префектураларида 240 мингдан кўпроқ киши махсус марказлар, мактаблар ва муниципал биноларда жойлаштирилган. Кумамотода деярли 80 мингта турар жой биноси электр таъминотисиз қолмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, бу кунлар ичида табиий офат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан кўпроқ киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарга жойлаштирилган. Уларнинг 200дан ортиғи оғир аҳволда қолмоқда.

Шунингдек, харобалар остида қолаётгани айтилган.

Ҳудудда ёғаётган кучли ёмғирлар туфайли барча жабрланувчиларни эвакуация қилишнинг имкони бўлмаган. Ўнлаб кишилар йўллардаги автомобилларда тунашига тўғри келган.

Ҳудудга талофатларга қарши кураш мақсадида қўшимча ёрдамчи кучлар юборилмоқда. Гуруҳлар харобалар остидан одамларни чиқариб олиш ва қон бериш билан машғул бўлишади.

Қайд этиш керакки, Япония зилзилалар энг кўп рўй берувчи мамлакат ҳисобланади. 2011 йилнинг 11 мартида Япониянинг шимоли-шарқий қирғоғида 9 балли зилзила рўй берган, ундан кейин цунами келиб чиққанди.

Ўшанда бу табиат ҳодисаси оқибатида 15 мингга яқин киши ҳалок бўлганди, 2,5 мингдан ортиқ киши бедарак кетганди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар