40 яшар Оксана Чусовитина еттинчи бор Олимпиада ўйинларида иштирок этади

Спорт 18 Апрель 2016 987

Гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, уч карра жаҳон чемпиони Оксана Чусовитина Рио-де-Жанейрода 2016 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари тест синовларидан муваффақиятли ўтди ва Олимпиадага йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳолатда спортчи Олимпиада ўйинларида етти марта иштирок этадиган тарихдаги биринчи гимнастикачи бўлади.

Олимпиада олди тест мусобақаларида 40 ёшли Чусовитина якунда 45-ўринни қайд этган. У қўлга киритган натижа унинг Рио-2016 ўйинларига боришини таъминлади.

Оксана Чусовитина олтита Олимпиадада иштирок этган тарихдаги ягона гимнастикачи ҳисобланади. Спортчи 1991 йилда Собиқ Иттифоқ таркибида АҚШнинг Индианаполис шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль ва битта кумуш медаль ютган ҳолда ўзининг дебютини бошлаган.

Барселонадаги 1992 йилги Олимпиадада Чусовитина МДҲнинг бирлашган жамоаси таркибида жамоавий мусобақаларда Олимпия чемпиони бўлган. Спортчи, шунингдек, 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси, жаҳон чемпионатларининг 3 карра чемпиони, 4 карра кумуш ва 4 карра бронза медаллари соҳибаси ҳисобланади.
Чусовитина, шунингдек, Германия терма жамоаси сафида ҳам иштирок этган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 21985 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40296 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153474 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43789 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 139 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 757 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 636 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1160 Жамият
Кўпроқ янгиликлар