Ўрта Ер денгизида Европага кетаётган 400 дан кўпроқ муҳожир чўкиб кетди. Бу ҳақда Миср ахборот манбаларига иқтибос келтирилган ҳолда маълум қилинди.

Таъкидланишича, қурбонларнинг кўпчилиги Сомали фуқаролари бўлган.

Улар Мисрдан Италияга қайиқда кетаётган бўлганлар. Тўлиб-тошган қайиқ Африка қирғоқлари яқинида тўнтарилиб кетган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

2015 йилда Европага Ўрта Ер денгизи орқали 70 мингдан кўпроқ ноқонуний муҳожир кечиб ўтган. 3700 дан кўпроқ муҳожир денгизда чўкиб кетган.