Афғонистон шимолида ҳукумат армияси ва "Толибон" жангарилари ўртасида рўй берган тўқнашув натижасида камида 12 нафар жангари ўлдирилган. Бу ҳақда Khama Press Tolo News телеканалига асосланиб хабар тарқатган.

Телеканал маълумотига кўра, якшанба куни кечаси толибонлар Каҳарболак тумани (Балх вилояти) ҳудудидаги полиция маҳкамасига ҳужум уюштирган. Ҳукумат кучлари жангарилардан устун келган ва ҳужумни қайтарган. Тўқнашув вақтида ҳукумат ҳарбийларидан бири жароҳат олган.