Саудия Арабистонида африкалик аёл ўзининг 6 кунлик чақалоғини қайноқ сувда чўмилтирди. Оқибатда қизалоққа оғир тан жароҳатлари етган. Шу важдан унга қотилликка уриниш айби эълон қилинган.

Жидда шаҳри прокурори аёлни бир неча кун аввал унинг турмуш ўртоғи қиролликдан сургун қилингани учун болага қасддан қайноқ сув қуйганликда айбламоқда.

Шифокорлар боланинг ўта оғир аҳволи ҳақида хабар бергач, полиция аёлни ҳибсга олди.