Англия чемпионатининг 34-турида «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда «Арсенал» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу «Арсенал» учун жорий мавсумдаги сўнгги Лондон дербиси эди. Шу тариқа жамоа жорий мавсумда АПЛ доирасидаги фақат битта дербидаги ғалабаси қайд этилди (2015 йилнинг августида «Кристал Пэлас» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонилган). «Вест Ҳэм»га қарши эса 0:2 ҳисобидаги мағлубият ва 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Шунингдек, жамоа «Челси» (0:2, 0:1), «Тоттенҳэм» (1:1, 2:2) жамоаларига қарши дербиларда зафар қуча олмади.

Бу эса «Арсенал»нинг 1963/64 йиллар мавсумидан буён бу борада кўрсатган энг ёмон натижаси бўлди.