Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида 18 апрелда Голливуд актёри Жонни Деппнинг рафиқаси Эмбер Херд устидан суд жараёни бошланди. Аёл Квинсленд штатига мамлакат ветеринария хизматини хабардор қилмаган ҳолда иккита йоркшир терьери зотидаги итни олиб келганликда айбланмоқда. Маҳаллий қонунларнинг бузилиши Деппнинг рафиқасига 10 йиллик қамоқ жазоси ёки 100 минг Австралия доллари (77 минг АҚШ доллари) жарима билан хавф солмоқда.

Актёр рафиқаси билан хусусий самолётда Австралияга етиб келди. Айни вақтда улар суд залида. Жуфтлик журналистлар билан учрашишдан қанча қочишга уринишмасин, бироқ папарацци уларни судга кетаётганларида суратга олишга муваффақ бўлди.

Суд 4 кун давом этади. 22 апрелда Эмбер Хэрд 30 ёшини қаршилайди. Бироқ бу юбилей таваллуд аёми суд ҳукми сабабли кўнгилхиралик билан ўтиши мумкин: суд ҳукмининг қатъийлигидан аёл ўз туғилган кунини панжара ортида ёки озодликда кутиб олиши маълум бўлади.

Аввалроқ маълум қилинганидек, 2015 йил бошида Депп "Кариб денгизи қароқчилари" фильмининг 5-қисмида суратга тушиш вақтида фильмнинг баъзи саҳналарини суратга олиш учун Австралияга ижодий гуруҳ билан келган. Депп ва унинг рафиқаси Голливуддан хусусий самолётда ўзларининг Бу ва Пистоля лақабли итларини ҳам олиб келишган. Бу қоидабузарлик ҳайвонлар учун мўлжалланган сартарошхоналардан бирининг ходималари ижтимоий тармоқларда "юлдуз" итларнинг суратларини жойлаштирганларидан кейин ошкор бўлган. Австралия қишлоқ хўжалиги вазири қоидабузарликни пайқаб қолиб, итларни ухлатиб қўйиш билан таҳдид қилган. Итлар самолётда Калифорнияга қайтарилган, бироқ бу Депп оиласининг жавобгарликдан қутулишига ёрдам бермади.