Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон De Standaard нашрига берган интервьюсида бельгиялик мусулмонларнинг кўп қисми террористик ҳужумлар уюштирилганидан кейин хурсандчилик билан "рақсга тушган"ини таъкидлади.

У шунингдек, Париждаги терактлар ташкилотчиси Салоҳ Абдусалом қўлга олинганда, Моленбек коммунаси аҳолиси полиция ва журналистларга тош ва шиша бутилкалар отганини айтган.

"Жамиятдан террорчиларни йўқотишимиз мумкин, бироқ бу даволаш қийин бўлган йиринг остидаги ўсимта кабидир", - деган вазир.

Ямбон учинчи ва тўртинчи авлод ёшларининг радикализацияси билан боғлиқ хавф "ҳаддан ташқари чуқур ўрнашиб олгани", чунки Бельгия "кўп йиллар хавф-хатар сигналларини инкор қилиб келган"ини айтиб ўтган.

22 март куни Бюсселда учта портлаш содир бўлди, бунинг натижасида 32 нафар киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ташкилоти ўз зиммасига олган.