Британиялик фермер бола тобутига эга Қадимги Рим вилласини топди

Жаҳон 18 Апрель 2016 535

Британиялик фермер Люк Ирвин ўзининг омбори ёнида Рим империяси замонларига тегишли нодир асори-атиқаларни топиб олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Шундан кейин фермер археологлар билан боғланди, улар эса ўз навбатида бу жойда қазилма ишларини олиб бориб, бой Қадимги Рим вилласининг яхши сақланиб қолган қолдиқларини аниқлашди.

Олимлар вилла милоднинг 175 ва 220 йиллари оралиғидаги вақтда қурилганини, кейинроқ эса бир неча бор реставрация қилинганини аниқлашди. Бундан ташқари, олимлар фермер омбори ёнида сопол идишлар, тангалар, тўғнағичлар, ёввойи ва уй ҳайвонларининг суяклари ҳамда бир боланинг тобутини аниқлашган.

Археологларнинг айтишича, аниқланган вилла Буюк Британия ҳудудида аниқланган Қадимги Рим виллаларидан энг бадавлати бўлиши мумкин.

Қадимги Рим виллалари ўзидан ҳордиқ учун дала-ҳовлиларни намоён қилган. Вилланинг ўзига хос жиҳати шундан иборат бўлганки, у доимий турар жой бўлмаган. Виллада унинг эгалари йил давомида оз вақт яшашган.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар