British Airways компанияси самолёти қўниш пайтида дрон билан тўқнашиб кетди

Жаҳон 18 Апрель 2016 407

British Airways авиакомпаниясининг Женевадан рейс амалга ошираётган Airbus A320 самолёти 17 апрелда Лондоннинг Хитроу аэропортида учувчисиз парвоз қурилмаси билан тўқнашиб кетди.

Дрон йўловчи самолёти аэропортга қўнаётганда унга келиб урилган. Зарба самолёт ердан 150 метр баландликда бўлганда унинг олд қисмига тўғри келган. BA727 рейси Женевадан Лондонга келаётган бўлган. Самолёт бортида 137 киши бўлган.

"Самолёт учувчиси полициячиларга эҳтимол дрон самолётнинг олд қисмига келиб урилганини айтган", деб маълум қилди Лондон полицияси вакили ITV телеканалига.

Самолёт бешикаст аэропортнинг 5-терминалига етиб келган. Мутахассислар самолётни кўздан кечириб чиқишганда унда ҳеч қандай шикастлар аниқлашмаган. Диспетчерлар самолётга кейинги рейсни амалга оширишга рухсат беришган.

"Бизнинг самолёт мутахассислар томонидан кўриб чиқилди ва кейинги рейсга рухсат берилди. Хавфсизлик ва қўриқлаш бизнинг устувор вазифаларимиз ҳисобланади", деб айтди самолёт учувчиси.

Айни вақтда дроннинг эгаси қидирилмоқда.

Худди шунга ўхшаш воқеа 2015 йил охирида Анталья халқаро аэропорти хавфсизлик хизмати ходимларини ташвишга қўйганди. Номаълум учар қурилма аэропортга "тажовуз қилганди".

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар