АҚШ долларининг Россия рублига нисбатан курси FOREX банклараро бозорида 68 рублга кўтарилди. Москва биржасидаги савдолар ҳозирча очилмаган ва Москва вақти билан соат 10:00 да бошланади. Айнан шу биржадаги савдолар натижаларига кўра Россия Марказий банки томонидан белгиланадиган.валюталар расмий курси аниқланади.

Аввалроқ Лондон биржаси савдолар очилишида Brent нефти нархи 6,5 фоизга тушиб, бир баррели учун 40,42 долларни ташкил қилди. Бунга Доҳадаги нефть қазиб олувчи давлатлар вакилларининг учрашуви бесамар якунлангани сабаб бўлди.