Доҳадаги учрашувдан кейин нефть нархи 6,5 фоизга тушиб кетди

Иқтисодиёт 18 Апрель 2016 683

Лондон биржасидаги савдолар очилиши вақтида Brent си нархи 6,5 фоизга тушиб кетиб, бир баррель учун 40,42 долларни ташкил қилди.

Аввалроқ Доҳада бўлиб ўтган учрашувда нефть қазиб олувчи давлатлар нефть ҳажмини музлатиш бўйича келишувга эриша олмадилар. Қатардаги учрашувда Эрондан ташқари, ОПЕКка кирувчи барча давлатлар ҳамда Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Уммон ва Баҳрайн иштирок этди. Учрашув ҳеч қандай натижа бермади.

Кейинроқ Россия энергетика вазири Александр Новак учрашув натижаларига изоҳ бериб, ОПЕКка кирувчи бир қатор давлатлар музокаралар арафасида ўз фикрларини ўзгартирганларини айтди.

Новакнинг айтишича, ОПЕКнинг бир қатор давлатлари, жумладан Саудия Арабистони учрашув олдидан ўз фикрларини ўзгартириб, учрашувда кенгроқ доирадаги иштирокчилар қатнашиши кераклигини талаб қила бошлаган. Новакнинг таъкидлашича, Форс кўрфази давлатлари бир қатор қўшимча талаблар қўйган.

Кўпроқ янгиликлар