Дунёдаги энг йирик БАЭС тез нейтронли реактори навбатдаги синовдан муваффақиятли ўтди

Жаҳон 18 Апрель 2016 376

Белояр АЭСнинг (Свердловск вилояти) тез нейтронли БН-800 реактори синовдан муваффақиятли ўтди, у 85 фоизли қувват даражасидан 100 фоизли қувват босқичини ўзлаштирди. Бу ҳақида 18 апрель куни БАЭС матбуот хизматига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.

"15 апрель куни номинал - 730 мегаваттдан 85 фоиз қувват даражасидаги БН-800 реакторли янги 4-рақамли энергоблокнинг синов дастурлари якунланди. Шу тариқа, 16 апрелдан Белояр АЭСнинг янги энергоблоги саноат-тажриба эксплуатацияси доирасида қувватни ўзлаштириш бўйича кейинги босқичга - 100 фоизли номинал қувватга ўтади ", - дейишди у ерда.

БАЭС маълумотларига кўра, номинал қувватга чиққандан сўнг жорий қувват даржасида ускуна ва тизимлар текширув ҳамда синовлардан ўтказилади.

"Саноат эксплуатациясига энергоблокни 2016 йилнинг кузида топшириш режалаштирилмоқда", - дейиилган корхона матбуот хизмати хабарида.

Белояр АЭС 1964 йилнинг апрелида ишга туширилган. АЭСнинг илк АМБ-100 ва АМБ-200 иссиқлик нейтрондаги реакторли энергоблоклари ресурс чиқариш муносабати билан тўхтатилган. Эксплуатацияда БН-600 саноат қуввати даражасидаги тез нейтронлардаги реакторли энергоблок мавжуд. Қувватни ўзлаштириш босқичида БН-800 тез нейтронлардаги реакторли энергоблок бор, у дунёдаги энг йирик тез нейтронли реактор бўлиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар