Эквадордаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 262 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири ўринбосари Диего Фуэнтес маълум қилди.

Аввалроқ 233 киши ҳалок бўлгани ва мингдан ортиқ киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Айни вақтда мамлакатдаги шифохоналарда зилзиладан жабр кўрган 2,5 мингдан ортиқ киши қолмоқда.

17 апрелга ўтар кечаси Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила юз берди. АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази соҳилбўйидаги Муисне шаҳридан 27 км узоқликда соҳилбўйида жойлашган бўлган. Мамлакатнинг 6 та вилоятида фавқулодда вазият тартиби киритилди.

Зилзила марказидан 300 км узоқликда бўлган Гуаякиле шаҳридаги кўприк қулаган. Пойтахт Китода электр таъминот ва телефон алоқаси издан чиққан.

Жабрланган ҳудудларга 10 минг ҳарбий ва 3,5 минг полициячи жўнатилган.

Бундан олдинроқ, Эквадордаги зилзиладан кейин Манаби вилоятида юзлаб маҳбуслар қамоқхонадан қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.