Ержан Рашев исмли қозоғистонлик ўз саҳифасида ёзишича, у Tesla электромобилида Қозоғистоннинг икки пойтахти ўртасида мамлакат тарихида илк маротаба электромобилда саёҳат қилишга рози бўлган. Аммо, Олмаотадан чиқишнинг ўзига 2 соат чамаси вақт кетиб, у гўёки давлатдан-давлатга саёҳат қилгандек таассуротда бўлган.

Рашевнинг билдиришича, саёҳатдан кўзланган мақсад, энергиянинг янги манбаларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш ва "Буюк дашт мамлакати"да ҳам унинг мавжудлигини исботлашдан иборат бўлган. Бироқ, электрокар батарея қуввати 337 километрдан сўнг, тамом бўлган.

«Европада шунча масофадан кейин, электромобилларни қувватлантириш станциясини учратишингиз аниқ, аммо қуёш тафтидан қизиган қозоқ даштида эмас. Миттигина аҳоли пунктлари оралиғи тахминан 300 километрни ташкил этади, улардаги турмуш даражаси охирги юз йилликлар мобайнида деярли ўзгармай келмоқда», -деб ҳикоя қилган саёҳатчи.

Натижада, машинани йўлда учраган кўнгилли ҳайдовчи машинасида тортиб кетишга тўғри келган. Шу йўл билан яна 70 километр ортда қолдирилди. Бу вақт ичида электромобиль қайта куперлаш усули билан қувват олди.

«400-километрдан бошлаб, йўлнинг сифати жуда ҳам ёмонлашиб, чуқурлар, нотекисликлар машина ҳаракатига тўсқинлик қила бошлади. 454-километрда эса, қаердандир пайдо бўлган моллар тўдасини уриб юбормаслик учун чуқурликка тушиб кетиш эса, машинага жиддий талофат етказди. Унинг иккита ғилдираги яроқсиз ҳолга келганди. Афсуски, инсон ақли ва қайта куперлаш усули қозоқ дашти олдида ип эшолмади», – деб хулоса қилади Рашев.

Механик резинадан фойдаланиб бўлмаслигини айтиб, ёрдамчи чақиришни тавсия этган. Саёҳатчилар эса, тунни йўл ёқасида ўтказишга мажбур бўлишган.