Фотогалерея: «Musaffo» сутлари олинадиган фермага саёҳат

Ўзбекистон 18 Апрель 2016 4684

17 апрель куни бир гуруҳ истеъмолчилар билан «Musaffo» компаниясининг маҳсулотларига сут етказиб берадиган «Pro Milk» фермасига саёҳат уюштирдик.

Ушбу ферма Сирдарё вилоятида жойлашган бўлиб, замонавий ва автоматлашганлиги бўйича Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.

Ферманинг ишлаб чиқариш бўйича менежери Санжар Мўминов бизни бутун жараён билан таништирди.

Берилган маълумотларга кўра, «Pro Milk» фермаси 2 йил давомида қурилган ва 2015 йилнинг сентябридан ўз фаолиятини бошлаган.

Бугунги кунда фермада 500 га яқин сигир боқилмоқда, уларнинг бари Германиядан келтирилган. Сигирлар учун барча зарур шароитлар яратилган.

Масалан, ҳар бирининг бўйнида махсус тасма мавжуд ва унинг ёрдамида сигирнинг соғлигини назорат қилиш мумкин. Бу эса носоғлом сигирнинг сутини истеъмолга бериб юбормаслик учун хизмат қилади.

Сигирлар олдидан емиш ва сув ҳеч қачон узилиб қолмайди. Ахлат эса тинимсиз автоматик қурилма ёрдамида тозаланиб турилади.

Сигирхонада ҳатто автоматик массаж қурилмасини учратиш мумкин.

Соғиш учун ҳам махсус қурилмалардан фойдаланилади. Бу пайтда ҳам сигирлар учун барча қулай шароитлар яратилиб, тозаликка катта эътибор берилади.

Соғиш хонасига тез-тез сув сепилиб, вентилятор билан шамоллатиб турилади. Бу сигирларнинг қизиб кетмаслиги учун хизмат қилади. Иссиқда узоқ қолиб кетган сигир стрессга тушар ва кам сут берар экан.

Ҳар бир сигир алоҳида-алоҳида бўлимда соғилади. Бунгача эса уларнинг елини био-мато билан тозаланади ва соғиш қурилмасига уланади.

Ҳозирда сигирлар кунига 12 тонна сут бермоқда ва барча сут шу куннинг ўзида бир неча марта Тошкентдаги «Musaffo» компаниясининг заводига олиб кетилади.

Сигирларни ферманинг ўзида кўпайтириш йўлга қўйилган. Яқинда туғиши керак бўлган сигирлар алоҳида жойда сақланиб, улар кун-у тун назорат остида бўлади.

Янги туғилган бузоқлар эса неча ойлигига қараб турли хил бўлимларда сақланади.

Фермада биринчи ва иккинчи бўлиб туғилган бузоқлар фермер билан ўйнаётганини қуйидаги суратда кўришингиз мумкин.

Бизнинг саёҳатимиз давомида ҳам фермадаги бузоқлар сони яна биттага ортди.

Ем-хашакнинг бари фермага тегишли бўлган 700 гектар майдонда етиштирилади.

Ва махсус техникалар билан йиғиштириб олинади.

Емишнинг асосий қисми майдаланган жўхори ҳисобланиб, у катта майдонда, клёнка остида консервация усулида сақланади.

Шунингдек, емиш таркиби пахта ёғи, бир неча хил витаминлар билан бойитилади.

Ушбу ажойиб фермада 140 нафар киши меҳнат қилади ва табиий «Musaffo» сут маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб беради.

«Pro Milk» фермасида сигирларни парвариш қилиш бўйича Германиянинг консултант фирмаларидан мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Махсус парвариш натижасида сигирлардан соғиб олинган сутнинг ёғлилик даражаси 4,5 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июнгача «Musaffo» сутларидан харид қилишингиз ва компания томонидан ташкил қилинган ўйинда иштирок этиб, Чевролет Спарк автомобилини ютиб олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар