Ироқнинг Мўсул шаҳрида АҚШ махсус хизматлари ИШИДнинг яна бир етакчиси Сулаймон Шабиб ал-Жабурини йўқ қилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Бундан ташқари, махсус амалиёт чоғида унинг 2 ёрдамчиси ўлдирилган.

Март ойида ИШИД раҳбарларидан бири Абу Умар аш-Шишани АҚШ томонидан берилган авиазарбалардан олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.