Жанубий Корея раҳбари Пак Кин Хе, ушбу мамлакат президентлари ичида биринчи марта Теҳронга расмий ташриф қилади. Бу ҳақда Мовий уй ("Чхонвадэ") матбуот хизмати хабар тарқатган.

Айтиш жоизки, мазкур ташриф Теҳрон билан Сеул ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1962 йилдан бери биринчи маротаба амалга оширилмоқда. У 2016 йил 1-3 май кунлари бўлиб ўтади.

Ҳужжатга кўра, Пак Кин Хе Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан музокаралар ўтказади. Унда энергетика, инфраструктуралар, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз бориши хабар кутилмоқда.