Каскадёр ҳаракатланаётган электр болид устидан сальто сакрашини амалга оширди

Технология 18 Апрель 2016 619

Моҳир каскадёр Дэмиен Уолтерс ҳаракатланаётган электр пойга машинаси устидан орқага сальто сакраш машқини амалга оширди. Ушбу трюк март ойи ўртасида "Формула-Е" пойгасининг Мехикодаги босқичи олдидан бўлиб ўтган, бироқ у тасвирланган видео энди пайдо бўлди.

Ака-ука Родригес номидаги автодромда амалга оширилган сакрашни суратга олишда 60 нафарга яқин одам иштирок этган. Трюк учта стационар камера ҳамда бир нечта квадрокоптер ёрдамида суратга олинди.

Бундан ташқари, кўриш бурчаги 360 градусли яна битта камера болиднинг ўзида ўрнатилди.

Орқага сальто сакрашнинг мураккаблиги шунда эдики, Уолтерс болидга орқаси билан турган ва шунинг учун унинг яқинлашаётгани кўра олмаган. Каскадёр фақатгина секундомерга қараб мўлжал олиши мумкин эди. Уолтерс болид ҳаракатланишни бошлагандан 6,6 сония ўтиб сакрашни ўзи учун белгилаб олнан.

Бир нечта машғулотлардан кейин британиялик каскадёр трюкни муваффақиятли тарзда амалга оширди. У 96 км/соат тезлик билан кетаётган болид устидан сальто усулида сакради. Автомобилни эса португалиялик пойгачи Бруно Корреа бошқарди.

"Бутун фаолиятим давомида кўпгина хавфли сакрашларни амалга оширганман, бироқ ҳеч қачон бу галгидек қаттиқ асабийлашмагандим", деб тан олди Уолтерс.

Кўпроқ янгиликлар