Knauf Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиради

Ўзбекистон 18 Апрель 2016 738

Knauf компанияси Ўзбекистонда гипсокартон листлари ва қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқариш қувватларини 40 млн евролик қайта сармоялаш усули билан кенгайтиришни режлаштирмоқда. Бу ҳақда «КНАУФ ГИПС БУХОРО» хорижий компанияси бош директори Дмитрий Дерипалкога асосланиб, UzDaily.uz маълум қилган.

Директорнинг сўзларига кўра, лойиҳа уч босқичда амалга оширилади. Хусусан, бунинг учун талаб этиладиган маблағнинг 10 миллион евроси сўм кўринишида қурилиш ишларига жалб этилади, қолган 30 миллион еврога махсус ускуналар харид қилинади. Натижада, гипскартонлар ишлаб чиқариш 30 фоизга, қуруқ гипсли аралашмалар ишлаб чиқариш ҳажми 2 мартага ошади.

Knauf компанияси 2009 йилдан «Бухорогипс» қўшма корхонаси акционерлик жамиятида йилига 60 минг тонна қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, «КНАУФ ГИПС БУХОРО» хорижий компаниясида йилига 25 млн квадрат метр гипсокартонли листлар мижозларга етказилади.

Кўпроқ янгиликлар